Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Самвел Бабаян: “Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.          

— Сўнгги ўйинлар жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда. Барча шу жумладан, мезбонлар ҳам юқоридаги кайфиятда. “Металлург” турнир жадвалининг иккинчи қисмида бормоқда ва мезбонларга очко жуда муҳим. Шу сабабли, ушбу баҳснинг қийин кечишини билгандик. Умуман олганда, жамоамиз режа асосида ўйнаётганди. Гол урдик, бундан ташқари, яхши вазиятларимиз ҳам бўлди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳам гол уришимиз ва ўйинни мантиқан якунлашимиз керак эди. Бироқ бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бекободликларга тан бериш керак, улар охиригача курашишди. Афсуски, қўпол хатолар боис, баҳс якунида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

Бу футбол, бунақаси бўлиб туради. Менимча, айбни ўзимиздан қидиришимиз ва тахлил қилишимиз керак. Қизил олган футболчимиз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширилганди, аммо, афсуски, барчамизни қийнаб, майдонни эрта тарк этди. Умуман олганда, йигитларга эътирозим йўқ. Барчада босим бор. Олдинга интилишда давом этамиз. Хатоларни тўғрилаш учун ишлаймиз ва ҳар томонлама изланамиз.

— “Навбаҳор” охирги баҳсларда кам гол уриб, кичик ҳисобларда ғалаба қозонмоқда. Бу сизни хавотирга солмаяптими?
— Йигитларга кам гол уринглар, деб айтмаяпмиз. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Муаммо мана шунда. Албатта, ўйинларни яққол устунлик билан якунлашни истаймиз. Бугун ҳам иккинчи ва учинчи голларни уришимиз мумкин эди. Афсуски, таркибда сифатли футболчиларимиз кўп бўлса-да, ҳужумларни якунлашда катта муаммоларимиз бор.

— Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” футболчиларининг вақт чўзишлари сабаби, натижани ушлаб қолишмиди ёки бу жароҳатларга боғлиқми?
— Йигитлар ҳеч қачон вақт чўзишмайди. Бунинг барчаси жароҳат билан боғлиқ. Буларни тиббий штабимиз билан кўриб чиқишимиз керак.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:32, 05.08.2023.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик