"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бошқа клуб футболчиларини сотиб олмоқчи бўлганларида ортиқча ҳақ талаб қилишаётгандан шикоят қилди.
"Шаҳарликлар" янги мавсум бошланиши олдидан ҳимоячи Кайл Уокер ва ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Гвардиола иккита муҳим футболчини бермоқчи эмас, чунки уларни алмаштириш жуда қимматга тушади.
"Биз "Манчестер Сити" бўлганимиз учун, биз ўйинчи сотиб олмоқчи бўлганимизда, бошқа клубларга қараганда, биз учун ўйинчи 10-15 миллион фунт стерлингга қимматга тушади.
Бернарду ва Кайл мисолида, биз ўтган ойларда улар биз учун қанчалик муҳимлиги, уларни қандай сақлаб қолишни хоҳлаётганимиз ҳақида кўп марта гаплашдик ва охиригача бунга интиламиз.
Нима бўлишини билмайман, лекин икки клуб келишувга эришмаса, бундай бўлмайди, чунки булар катта аҳамиятга эга футболчилар», - деди Гвардиола The Telegraph билан суҳбатда.