Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Виталий Левченко: "Айрим етакчиларимиз кетган бўлса ҳам ўйинимиз ўзгармади"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 15-тури доирасида сафарда “Пахтакор”ни мағлуб этган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко ғалаба, рақибнинг кучли томонлари, босим ва жамоага янги қўшилганлар ҳақида фикр билдирди.

“Бизни қийин ўйин кутиб турганини билардик. “Пахтакор”нинг “Динамо”га қарши Кубок доирасидаги ўйинини чуқур таҳлил қилдик. Уларни ўргандик. Бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга муваффақ бўлишди. Ўйин охиридаги рақиб босимига чидаб беришди. Ўйлайманки, бугун ҳақли ғалабага эришдик”, - деди Левченко.

“Рақибнинг аввалги ўйинини ўрганганимизда улар асосан вертикал паслар орқали ўйнаётгани, қанотлардан икки нафар ҳужумчисига паслар бўлаётганини кўрдик. Бунга қаттиқ тайёргарлик кўрдик ва уларнинг барча ҳужумларини қайтаришга эришдик. Футболчилар имкон қадар рақибга имконият қолдирмасликка ҳаракат қилишди”.

“Ҳозир жадвалдаги ўрнимизга қарамаяпмиз. Чемпионлик пойгаси? Ҳамон пойгадамиз. Ҳали пойгадан чиқиб кетмадик. Олдимизда ҳали етакчиларга қарши баҳслар бор. Қолаверса, турнир жадвалининг пастги қисмида бораётган жамоалар ҳали ҳар бир очко учун курашадилар. Айтишим мумкинки, бизга ҳам, бизга қарши ўйнайдиган жамоаларга ҳам осон бўлмайди”.

“Айрим ўйинларда омад ҳам келаётгани муҳим. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади. Олдиндан қайси ўринни эгаллашимиз мумкинлиги ҳақида фикр билдира олмайман. Ҳали барчаси олдинда ва чемпионатимиз энди қизимоқда”.

“Жамоадаги айрим етакчи футболчиларнинг кетгани ўйинимизга у қадар таъсир қилмади. Жамоанинг ўзагини сақлаб қолдик. Қолаверса, янги келган футболчилар жамоамизга киришиб кета оладилар дея оламан”

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:24, 06.08.2023.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.