Кириш Регистрация

Бугун ёмғир остида «жанг» бўлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг ўйинолди расмий машғулотини "Озодий" стадионида эмас, стадиони ёнидаг машғулот майдонида олиб борди. Кеча Теҳронда ёмғир ёғиб тургани учун ўйин комиссари стадион майдони сифатини сақлаш мақсадида жамоаларга стадионида машғулот ўтказиш учун рухсат бермади.

Терма жамоамиз ёмғир остида машғулотларни олиб боришди. Эрондаги ёмғирли об-ҳаво Миржалол Қосимовни ҳайрон қолдирмади. "Биз Эронда бундай об-ҳаво бўлишини билардик. Бунга тайёргарлик кўргандик. Машғулотлар ҳам шунга асосан ташкил қилинди", дея таъкилаб ўтди бош мураббий.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, бугун кечки пайт (ўйин пайтида) ҳам Теҳрон ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоамиздан ғалааба кутамиз. Миржалол Қосимов айтанидек, бу шундай ўйинки, ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, гуруҳда 1-ўринга ҳам чиқиб олишимиз мумкин, мағлубиятга учрасак, 4-ўринга ҳам тушиб кетишимиз мумкин.

Ушбу ўйин мавсумнинг энг сўнгги муҳим ўйинларидан бири. Умид қиламизки, мураббий айтганидек, футболчилар худди сўнгги ўйинга чиққандек ҳаракат қилишади.

"Ғалаба учун ўйнаймиз, албатта осон бўлмайди. Аммо бу амалга ошириб бўлмас вазифа эмас. Эронни ютса бўлади. Эрон яхши жамоа, аммо биз ҳам кучсиз эмасмиз". Миржалол Қосимов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:17, 14.11.2012.
Ўқилди: 5378 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8766]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5795]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4372]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3345]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2953]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2357]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2340]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2311]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2293]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик