Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Эронда биринчи бўлимдан кейин ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Учрашувнинг 7-дақиқасида Қосим Деҳлавий Ашкан Дежога томонидан етказиб берилган тўпни боши билан Нестеров дарвозасига йўллади. Бироқ тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 13-дақиқасига келиб Эрон футболчилари гол киритишганди. Бироқ бу вазиятда тўпнинг йўлини бевосита дарвозабондан тўсиб қолган рақиб футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини кўрди ва қоида бўйича офсайдни қайд этди.

17-19 дақиқаларга келиб энди бизнинг футболчилар ҳам олдинга бора бошлашди. Кетма-кет иккита бурчак зарбалари хавфли кўриниш олган бўлсада, самара бермади. Кейинги ҳолатларда ҳам жамоамиз бироз устунликни қўлга ола бошлади. Учрашувнинг ўта муҳимлиги натижасида 20 дақиқадан сўнг футболчилар майдонда футболдан ташқари даҳанаки жангга ҳам киришиб кетишди. Сервер Жепаровга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг футболчимиз ҳали туриб улгурмаган маҳалда Ашкан Дежога унга қарата тўпни тепиб юборди. Бу қилиғини кўриб турган вакилларимиз унга ташланиб кетишди. Натижада бу вазият учун Азизбек Ҳайдаров ва Дежогаларга сариқ карточка кўрсатилди.

31-дақиқада терма жамоамизда яхши имконият юзаша келди. Рақиб ҳимоясидаги пала-партишлик натижасида вакилларимиз кетма-кет тўрт марта зарба бериш имкониятига эга бўлишди. Лекин зарбалар ҳар сафар ўша пала-партиш ҳимояга тегиб қайтаверди. Сўнггисида тўпни эгаллаб олган Фозил Мусаев бир рақибни алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Бироқ зарба кучсиз чиққани боис Саид Раҳматий уни эгаллаб олди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўта хавфли вазиятлар содир этилмади. Бошида бироз ҳаяжонга берилган вакилларимиз бўлим ўрталарига келиб ўзига келиб олишди ва иложи борича тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимдан кейин ҳозирча 0:0

ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:0 (биринчи бўлимдан сўнг)
ЎЗБЕКИСТОН: 12. Игнатий Нестеров, 23. Акмал Шораҳмедов, 4. Артём Филипосян, 6. Ислом Тўхтахўжаев, 14. Виталий Денисов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 7. Азизбек Ҳайдаров, 22. Шоҳрух Гадоев, 8. Сервер Жепаров, 10. Улуғбек Бақоев.
ЭРОН: 1. Сайид Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 4. Сайид Ҳуссайний, 6. Жавод Некунам, 7. Муҳаммад Нурий, 9. Ризо Гучаннежҳод, 14. Андраник Теймурьян, 15. Пежман Мунтазарий, 16. Ашқан Дежога, 19. Милод Нурий, 21. Меҳрдод Пўлатий, 23. Муҳаммад Ризо Халатборий.
Огоҳлантиришлар: Ашкон Дежога (24) - Азизбек Ҳайдаров (24).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:22, 14.11.2012.
Ўқилди: 4376 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.