"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку яқинда Саудия Арабистонидан янги таклиф олди.
Il Corriere dello Sport нашри маълумотларига кўра, бу таклиф футболчи учун илгари қилинган таклифдан ҳам қулайроқ бўлган. Бироқ бельгиялик футболчи фақат Туриннинг "Ювентус" клубига ўтишни мақсад қилгани учун бу таклифни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Интер" Лукакуни ижарадан кейин доимий равишда сотиб юбормоқчи эди. Ромелунинг "Ювентус" билан музокаралари ҳақида хабар топган "нерадзуррилар" раҳбарияти жамоада жами уч мавсум ўтказган ҳужумчи хизматидан бош тортди.
Лукаку сўнгги мавсумда А Сериянинг 25 ўйинида 10 та гол урди.