"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике парижликлар ҳали расман эълон қилмаган Усмон Дембеле трансфери билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "ПСЖ" франциялик футболчи учун "Барселона"га товон пули учун 50 миллион евро тўлашга рози бўлганди.
"Дембеле? Уни ҳозирча "ПСЖ" футболчиси деб аташ мумкин эмас, лекин шуни айтишим мумкинки, ҳаммаси 99,9 фоиз тайёр. Энг кичик нарса етишмаяпти. У, албатта, "Лорьян"га қарши ўйнамайди", - деди Энрике Лига 1да "Лорьян"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи эди, аммо франциялик футболчи янги шартномадан бош тортди ва Парижга кўчиб ўтишга қарор қилди.