Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Александр Хомяков: «Тушунарсиз голлар ўтказиб юбордик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Андижон» (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тушунарлики, шунча ҳаракат қилишимизга қарамай мағлубиятга учрадик. Лекин мағлубиятга хос тарзда ўйин кўрсатмадик. Аксинча, яхши ҳаракат қилгандик. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ўйлаган режаларимиз амалга оша бошлаганди. Марказдаги фаоллигимиз ва тезкор ҳужумимиз натижасида гол ургандик. Яна вазиятлар ҳам бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Афсуски, ҳисобни очганимизга қарамай, якунда мағлубиятга учрадик. Тушунарсиз голларни ўтказиб юбордик. Лекин шунча ҳаракат қилсакда, омад бу сафар биз томонда бўлмади, аксинча рақибга кулиб боқди.

Бир қатор муаммоларимиз ҳам бор эди. Биринчи бўлимда жамоамиз анча агрессив ҳаракат қилди. Қаэрдадир тажриба этишмади, тўпни сақлаб туриш борасида хатоликларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари ҳам сезилди. Афсуски, йигитлар ҳаракат қилишганига қарамасдан ижобий тарафга ўзгариш бўлмади. Аммо футболчиларимизни бутунлай чарчаб қолишди, деб айта олмайман. Ҳар томонлама курашишди. Аммо рақиб ҳам бизга этарлича қаршилик кўрсатди. «Бунёдкор» ҳам ўйинга яхши тайёрланган, бизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни ўрганиб чиққан. Рақибимизнинг ўйин тактикасига қараб биз ҳам ўйин ташкил қилдик. Йигитлар мағлубиятдан қутулиб қолиш учун курашишди. Уларга кескин эътирозларим йўқ.

Албатта, иккинчи давра бошида биринчисига нисбатан гол киритиш қийин бўляпти. Йигитлар ҳам унга имкон қадар тўп ошириб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилишяпти. Биринчи даврани кўпчилик кутмаган тарзда 6-ўринда якунладик. Албатта, бунда Рубиннинг ҳам катта ҳиссаси бор. Хебай имкон туғилди дегунча ўз вазифасини бажара олади. Бироқ баъзи ҳолатларда унга тўп қулай тарзда этиб келмаяпти. Ўзи ҳам гол уришни жуда хоҳлаяпти. Аммо қулай паслар этарлича бўлмаётгани боис унда имкониятлар камроқ бўляпти. Айтяпманку, бизда айрим камчиликлар бор. Қанот ярим ҳимоямизда бироз муаммолар кузатиляпти. Қанотлардан ҳужумлар яхши ташкил қилинса ва қулай паслар узатиб берилса, ҳужумчимиз албатта гол уради. Бир ўзи гол уриши қийин нарса. Умид қиламанки, тез орада Хебай яна гол уришни бошлайди”, – деди Хомяков.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:45, 13.08.2023.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.