«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Тьяго Алькантаранинг фазилатлари ҳақида гапирди.
«Ҳозир у машғулот ўтказмоқда, ўз роли ҳақида сўради, гаплашдик. Тьяго ажойиб тажрибали футболчи, у бизга ҳали кўп ёрдам беради. У жуда фаол», - деди Клопп клуб матбуот хизматига.
Алькантара 2020 йилдан бери «Ливерпуль» сафида тўп тепади. 32 ёшли испанияликнинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсумда 32 ёшли футболчи «Ливерпуль» сафида 28 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.