«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Араб чемпионлар кубоги финал учрашувида «Ал-Ҳилол» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
38 ёшли португалияликнинг жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. КриРо иккита голга ҳам муаллифлик қилди.
«Жамоага кубокни ютишда ёрдам берганимдан жуда фахрланаман. Муваффақиятимизга ҳисса қўшган барчага раҳмат.
Мени доим қўллаб-қувватлаган оилам ва дўстларимга раҳмат. Мухлисларимиз жамоани ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Ғалабада уларнинг хизматлари катта», - деди Роналду.
Криштиану Саудия Арабистонида 2023 йилнинг январидан буён ўйнамоқда. У «Ан-Наср»да мавсумига 200 миллион евро маош олади.