"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Килиан Мбаппе Лига 1 1-туридан ўрин олган "Лорьян"га қарши ўйин (0:0) олдидан жамоанинг кийиниш хонасига ташриф буюргани ҳақида фикр билдирди.
"Мбаппе ўйиндан олдин кийиниш хонасига кирдими? Бу ғалатими? Бу ҳақда айтадиган гапим йўқ. Айтишим керак бўлган гапларни айтдим”, - деди Энрике ўйиндан кейин.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи "ПСЖ" билан шартномани 2025 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштиришдан бош тортгани учун клуб футболчига нисбатан санкциялар қўллаган эди. Ҳужумчи жамоанинг Япония сафарини ўтказиб юборди, шунингдек, Лига 1 1-туридан ўрин олган "Лорьян"га (0:0) қарши ўйин учун қайдномага ҳам кирмади.