“Андижон”нинг черногориялик легионери Армин Бошняк янги жамоасидаги иккинчи ўйинида дебют голини уришга муваффақ бўлди.
У “Бунёдкор”га қарши учрашувда чиройли гол муаллифига айланди, тезкор гол кўрдик. Бироқ ғалаба мезбонларга насиб қилди ва “Андижон” аламли тарзда имкониятни бой берди.
Бошянк эса бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
— Армин, дебют голингиз чиройли чиқди. Сиз буни қандай таърифлаган бўлардингиз?
— Ҳа, менинг дебют голим жуда ҳам ажойиб бўлди. Лекин позитив натижага эриша олмаганимиздан тўғриси афсусдаман.
— Ҳа, “Андижон” якунда мағлуб бўлди. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?
— Бу ўйинда бизга бироз омад етишмади. Ваҳоланки, яхши ишладик ва қаттиқ меҳнат қилдик. Шунга яраша яхши ўйнадик. Аммо таъкидлаганимдек, бироз омад етишмади.
— Армин, ўшанда зарба бераётганингизда гол бўлишини аниқ ҳис қилдингизми ёки таваккал тепдингизми?
— Зарба бераётган чоғимда тўп дарвозага киришини сезиб турдим. Айниқса, тўпнинг йўналиши старт олишиданоқ сездим. Лекин жамоадошларимга раҳмат айтишим керак. Чунки улар ўша вазиятда менга тўпни қулай тарзда ошириб беришди.
— Фаолиятингиз давомида урилган чиройли голлар ичида “Бунёдкор”га қарши учрашувда киритган голингиз нечанчи ўринда?
— Албатта, бу менинг фаолиятимдаги энг севимли голларимдан бири бўлди. Чунки бу Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйинларимда содир бўлди ва ашаддий мухлисларимиз қаршисида юз берди, бу ажойиб эди. Айтишим мумкинки, янги клубга қўшилгач, бундай дебют голни уриш ёқимли. Афсуски, натижа кўнгилдагидек чиқмади.
— Аслини олганда, таассуротларингиз қандай? Рақиб сиз ўйлаганчалик кучли эканми ёки...
— Бизда жуда яхши жамоа бор деб ўйлайман. Фикримча, лигадаги исталган жамоага қарши тенгма-тенг ўйнаб уларни мағлубиятга учратишга имкониятимиз бор. Бугунча бизга омад етишмади. Аммо келгуси учрашувларда ғалаба қозонишимизга ишонаман.
— Энди бу ўйинни унутиб кейинги беллашувга тайёргарлик кўриш лозим, шундай эмасми?
— Албатта, “Бунёдкор”га қарши ўйинни унутиш керак ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўриб, бизни кутаётган беллашувда ғалаба қозонишимиз керак.
“Андижон” матбуот хизмати.