Жек Грилиш "Манчестер Сити"нинг Европа Суперкубогидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
2022/23 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Манчестер Сити” Европа Суперкубоги баҳсида Европа Лигаси ғолиби “Севилья”ни (1:1, 5:4) мағлуб этди.
“Ақл бовар қилмайдиган. Ўйиндан олдин мураббий (Пеп Гвардиола) бизга бу совринни қанчалик хоҳлашини аниқ айтди. Сиз барибир ҳамма нарсани ютмоқчисиз, бу бизга кўпроқ мотивация берди. Ажойиб туйғу.
Охирги 10-15 йил ичида бу клуб жуда муваффақиятли бўлди, улар қанчадан-қанча Премьер-лига, Англия кубоги, Лига кубогини қўлга киритди. Биз буни кутган эдик. Тўпламга яна бир кубок қўшишни хоҳладим. Шу мақсадда бу ерга келгандим”, - дейди “Ман Сити” ярим ҳимоячиси.