Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Ушбу 11 та АПЛ юлдузи Мойсес Кайседонинг харидидан арзонроққа тушган

Баҳо:
+ | -

АПЛда яна бир трансфер рекорди янгиланди. Мойсес Кайседо 115 миллион фунт эвазига "Челси"га ўтиш орқали, Англия футболидаги энг қиммат юлдузга айланди. Ундан олдин Деклан Райс, Энцо Фернандес ва Жек Грилишлар энг қиммат футболчилар сифатида эътироф этилаётганди. Ҳозир эса уларнинг сафига Кайседо ҳам қўшилди. Қуйида эквадорлик ярим ҳимоячидан арзонроққа тушган бутун бошли терма жамоа билан танишасиз.

Дарвозабон: Бернд Лено – 8 миллион фунт

Немис дарвозабони "Арсенал"даги ўрнини Рамздейлга бой беради. Шу сабаб у Ғарбий Лондонга кўчиб ўтганди. 31 ёшли футболчи Марко Силва жамоасида муҳим вакилга айланди. Ўтган мавсумда фақатгина Алиссон Бекергина Ленодан кўра камроқ гол ўтказиб юборган. Янги мавсумда эса нима бўлишини тез орада билиб оламиз.

Марказий ҳимоячи: Йоаким Андерсен – 15 миллион фунт

Агарда шу кунларда Андерсен сотилганида, "Кристал Пэлас" бемалол бу трансфердан 15 миллиондан кўпроқ ишлаб олган бўларди. Даниялик ҳимоячи 2021 йилда "Лион"дан харид қилинади. Шундан бери у Марк Гехи билан фантастик даражадаги ҳимоя қўрғони қура олди.

Марказий ҳимоячи: Итан Пиннок – 3 миллион фунт

"Брентфорд"нинг трансферлар сиёсати ўзини доимо оқлаб келган. Пиннок 2019 йилда 3 миллион фунт эвазига "Барнсли"дан сотиб олинади. У "асаларилар"нинг АПЛга чиқишида муҳим ўрин тутганди. Ҳозир ҳам Пинноксиз "Брентфорд" ҳимояси анча қийналиб қолади.

Ўнг қанот ҳимоя: Киран Триппьер – 12 миллион фунт

Триппьер "Атлетико"дан чемпион сифатида АПЛга қайтади. У ҳозирга қадар ўзидан кутилган нарсаларни жамоага тақдим этиб келмоқда. 32 ёшли футболчи 12 миллионга сотиб олинган ва бу пуллар бекорга кетгани йўқ. Англия терма жамоаси аъзоси айни дамда лигадаги энг яхши қанот футболчиларидан бири бўлиб турибди.

Чап қанот ҳимоя: Эндрю Робертсон – 8 миллион фунт

Замонавий футбол кўрган энг арзон ва самарли футболчилардан бири айнан Робертсондир. Сиз ҳозир ундан яхшироқ мисол топа олмайсиз. "Ливерпуль" шотландияликни 8 миллион эвазига "Халл Сити"дан харид қилганди. Ҳозиргача Робертсон мерсисайдликлар билан жами 267 та баҳсда иштирок этиб, 7 та соврин ютишга муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячи: Жон МакГинн – 2.5 миллион фунт

Шотландия терма жамоаси аъзоси анчадан бери "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2018 йилда 2.5 миллион фунт эвазига "Хиберниан" клубидан сотиб олинган эди. МакГинн ўз жамоасини АПЛга олиб чиқиб, муқим қолишида муҳим аҳамият касб этади.

Ярим ҳимоячи: Жоау Пальинья – 20 миллион фунт

"Фулхэм" ўтган ёзда Пальиньяни 20 миллионга сотиб олганди. Бугун бу иш тўғри бўлгани маълум бўлди. Айни дамда португалиялик ярим ҳимоячи 90 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унинг АПЛдаги биринчи мавсум анча омадли кечди.

Ўнг қанот ҳужум: Каору Митома – 2.5 миллион фунт

"Брайтон"нинг скаутлари АПЛда энг яхши ишлайдиган жамоалардан биридир. Улар доимий равишда Митома каби иқтидорларни дунё бўйлаб йиғиб юради ва уларни Англияда суперюлдузга айлантиради. Бу иш, ўз навбатида катта суммалар олиб келади.

Чап қанот ҳужум: Габриэль Мартинелли – 6 миллион фунт

"Арсенал" яқин йиллар давомида Микель Артета ғоялари асосида қайта шаклланди. Клуб ҳозирда "Манчестер Сити" билан рақобат олиб бора оладиган кучга айланган. Бунда улар академия футболчиларига суянмоқда. Шунингдек, "Арсенал" айрим ёш футболчиларини арзимаган пулга харид қилиб, катта номга айлантирмоқда. Шулардан бири Мартинеллидир. 22 ёшли вингер 2019 йилда 6 миллион фунтга сотиб олинган. Ҳозир эса АПЛда чап қанот масаласида ундан яхшироқ вариант топа олмайсиз. Айни дамда Мартинеллини ўзига сарфланган пулдан камида ўн баробар қимматроққа сотиш мумкин.

Ҳужумчи: Каллум Уилсон – 20 миллион фунт

"Ньюкасл" янги давр бўсағасида турган пайтда Уилсонни харид қилади. У ўзига сарфланган пулларни оқлай олди. Ҳужумчи ўтган мавсум давомида жами 18 та гол билан жамоасини ЕЧЛга олиб чиқишда катта ёрдам берган эди.

Ҳужумчи: Хулиан Алварес – 14.1 миллион фунт

Ўтган йил ва мавсумда Алварес футболдаги жамийки совринларни ютишга муваффақ бўлди. 23 ёшли ҳужумчи бир зумда, ҳозирда дунёнинг камдан-кам юлдузлари эришган даражага чиқа олди. Аргентиналик Гвардиола жамоасида захирадан майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришди. Шундай талант атиги 14 миллион фунтга олиб келинди. Агарда Алварес ҳозир сотилгудек бўлса, аниқ катта фойда кўрилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:00, 18.08.2023.
Ўқилди: 4556 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.