Кириш Регистрация

Фабрицио Романо Пакета трансфери муваффақиятсиз якунланиши мумкинлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Лукас Пакетанинг "Вест Хэм"дан "Манчестер Сити"га ўтиши муваффақиятсиз якунланиши мумкин. Италиялик инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, битим барбод бўлиш арафасида. Айни пайтда клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Олдинроқ "Вест Хэм" Лукас Пакета трансферидан 100 миллион евродан кўпроқ пул олмоқчи экани хабар қилинганди. Шу билан бирга Transfermarkt портали Бразилия терма жамоасининг 25 ёшли ярим ҳимоячисини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Лукас Пакета “Вест Хэм” сафида 42 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:43, 18.08.2023.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.