«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг АПЛдаги тақвими ҳақида гапирди.
«Энди бизда катта муаммо бор. Фақат бу ўйин билан эмас, балки умуман. Менинг ўрнимда ҳар бир менежер худди шундай деган бўларди.
Грецияда биз эрталаб соат 4 да ухлашга ётиб, кейин соат 22 да ўйнадик. У ердан қайтганимизда яна эртанги ўйинимиз бор.
Бугун биз машғулот ўтказа олмаймиз, чунки вақтимиз йўқ», - деди Гвардиола.