"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу мухлисларнинг унга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
Австралиялик мутахассис жорий мавсум бошланишидан олдин Шотландиянинг “Селтик” жамоасидан кетиб, “шпорлар”ни қабул қилган эди.
“Ҳозирги босқичда мухлислар мени қўллаб-қувватлаётганини ҳис қиляпман, лекин мен буни кутмагандим ва бундай муносабатга лойиқ эмасман деб ўйлайман. Мухлислар ва клубдаги барча одамларга ўз қадр-қимматимни ҳали исботлаганим йўқ, лекин буни сўз билан эмас, амалда қилишим керак.
Умид қиламанки, одамлар биз қураётган нарсага ҳақиқатан ҳам ишонишади, лекин биз ҳар ҳафта тўғри йўлда эканлигимизни тасдиқлашимиз керак”, деди Постекоглу “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.