Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Хавининг халоскорига айланиши керак бўлган "Барселона" тарбияланувчилари кимлар?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" - энг зўр академиялардан бирига эга клуб. Ла Масия бутун дунёга машҳур. Каталония мактаби футболга Лионель Месси, Хави, Андрес Иньеста, Хосеп Гвардиола, Жерар Пике, Сеск Фабрегас, Карлес Пуйоль ва бошқа кўплаб топ футболчиларни берган. Академия ҳозир ҳам клубга ёрдам бермоқда. "Барса" 2023/2024 йилги мавсумни асосий таркибда бир нечта футболчилар билан бошлади. Биз бу мавсум Хавига Испания чемпиони унвонини сақлаб қолишга ва Чемпионлар Лигасида кимлар жамоага ёрдам беришини аниқлаймиз.

Ҳозир "Барса"да клубнинг уч нафар катта ёшдаги тарбияланувчиси ўйнамоқда, улардан иккитаси жамоага бошқа клубдан қайтган: ҳимоячи Эрик Гарсия "Манчестер Сити"дан, ярим ҳимоячи Ориол Ромеу "Жирона"дан. Яна бири кўп мавсумлардан бери каталонияликлар сафида ўйнаб келмоқда - ярим ҳимоячи Серхи Роберто 2013 йилдан бери фаолият юритмоқда.

Ҳа, "Барса"да аввал кўпроқ академия тарбияланувчилари ўйнашарди. Хави ўтган йиллардаги тенденцияни қайта тиклай бошлади, у таркибга академия йигитларини фаол жалб қила бошлади. Ёки у аввалги мураббий Рональд Куман томонидан олиб келинганларга кўпроқ вақтни беришни бошлади. Ҳимоячи Алехандро Бальде, ярим ҳимоячи Гави ва вингер Ансу Фати аллақачон муҳим ўйинчиларга айланишган. Уларнинг ҳар бири турли йўллар билан асосий таркибга кириб келишган.

Фати 2019/2020 йилги мавсумда "Барса"да дебют қилган ва жуда ёрқин порлаган эди, аммо жароҳатлар туфайли унинг ривожланиши секинлашди. Ансу Месси кетганидан кейин 10-рақамни олди, аммо ҳали аргентиналикка муносиб ўринбосарга айлангани йўқ. Ва ёзда улар ҳатто Фатидан қутулишмоқчи эди. Бироқ вингер клубга содиқ ва Каталонияда муваффақият қозонишни истайди. Ансу ўтган мавсумда Ла Лигада 1380 дақиқа ўйнади. Агар Фати формага кириб, жароҳат олишдан тўхтаса, "Барса" етакчисига айланиши мумкин. Ҳар ҳолда, 20 ёшли испаниялик аллақачон клуб учун яхши статистикага эга: 110 ўйин, 29 гол ва 10 голли узатма.

"Барселона"нинг асосий юлдуз тарбияланувчиси эса ҳозир Гави. Ярим ҳимоячи 2021/2022 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, таркибнинг муҳим ўйинчисига айланган. Гави майдон марказида ҳам, ҳужумнинг чап қанотида ҳам ўйнай олади (кўпинча Хави қўл остида). Ўтган мавсумда 19 ёшли испаниялик футболчи ҳисобида 3547 дақиқа бўлган. Хави Гави - Педри ("Барса" тарбияланувчиси эмас) жуфтлигини Иньиеста билан ўзининг аналогига айлантирди. Ўйинчиларнинг ўзлари мос равишда олтинчи ва саккизинчи рақамларни олишса ажабмас.

Қатарда мураббийлик қилаётганида Хави Гавини мақтаганди: “Бу йигитда жуда кўп иқтидор бор. Мени энг ҳайратга солаётгани шундаки, у эндигина 17 ёшда, лекин 30 ёшлилардек ўйнайди. Ўз ёшида у энг юқори савияда ўйнай олишини кўрсатмоқда. Бу ақлга сиғмайди. Техник нуқтаи назардан, бу жуда яхши. У муваффақиятга эришиш учун жисмоний фазилатларга ҳам эга. У муваффақият учун ҳамма нарсага эга. Уни буюк келажак кутмоқда”.

2023 йилнинг баҳорида Гавини асосий жамоада рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди ва унинг "Челси"га кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Ва айнан Хави раҳбарият вазиятни "Барса" фойдасига ҳал қилиш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади. Гави, клуб афсонаси бошчилигида, ҳар куни қўшимча машғулотлар қилади. Футболчи ва мураббийнинг ажойиб дуэти.

Хави қўл остидаги таркибга киритилган учинчи тарбияланувчиси - ҳимоячи Алехандро Бальде. 19 ёшли футболчи Жорди Альбанинг "вориси" ҳисобланади. Бальде ўйин хусусиятларига кўра 2022/2023 йилги мавсум охирида клубни хотиржам тарк этган таниқли испанияликга ўхшайди.

Алехандро Куман қўл остида асосий жамоада дебют қилди, аммо уни тўлиқ таркибга олиб келган Хави эди. Бальде ўтган мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушди (3110 дақиқа). Ҳимоячи шу қадар ишончли ўйин кўрсатдики, у ҳатто Испания терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига ҳам кириб, тўртта ўйин ўтказди. Бальденинг "Барса" билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Клуб футболчи билан янги шартнома имзоланишига умид қилмоқда.

Янги мавсумда Хавига яна кимлар ёрдам беради?

"Барселона"нинг иккинчи дарвозабони Иняки Пенья клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни Марк-Андре тер Штегенга ўринбосар бўлиб ўтказди. Пенья барча мусобақаларда атиги бешта ўйин ўтказган. Немис билан рақобатда ғалаба қозониш деярли реал эмас. Кўриниб турибдики, Иньяки ўзи тарбия топган клубдаги ўринбосар ролидан мамнун.

Шунингдек, мавсумолди йиғинларда вингер Ламин Ямал ҳам тез-тез майдонга тушди. Футболчи ўтган мавсумда Ла Лиганинг 32-турида "Бетис" билан ўйинда (4:0) дебют қилган, у ҳали 16 ёшга тўлмаганида! Бироқ, Ямал асосий жамоа учун аллақачон "пишиб етган маҳсулот". Масалан, 1-турнинг “Хетафе” билан ўйинида (0:0) захирадан майдонга тушиб тахминан 15 дақиқа ўйнади. Усмон Дембеленинг кетиши ҳисобга олинса, Хави Ламинни таркибга фаол тарзда жалб қилишда давом этади.

Шунингдек, мавсумолди ўйинларда ўзини кўрсатган яна бир футболчи - Фермин Лопес Мартин. 20 ёшли футболчи "Реал Мадрид" билан мавсумолди учрашувида (3:0) майдонга тушди ва якунда гол + самарали узатмани амалга оширди! Хавини ҳайратда қолдирган Фермин "Хетафе" билан Ла Лиганинг 1-тур учрашуви учун қайдномага киритилди. Ҳужумкор футболчи ўз имкониятини албатта қўлга киритади. Лопес Мартин ундан қандай фойдаланиши муҳим.

"Барселона" Ла Лигадаги энг ёш тўртинчи клуб (25,4 ёш). Фақат "Альмерия" (24,9), "Реал Сосьедад" (24,7) ва "Валенсия" (24,4) жамоаларида ўртача ўйинчилар ёши пастроқ. Аммо топ-клуб мақоми ва шу ерда ва ҳозир натижаларни кўрсатиш зарурлигини ҳисобга олсак, "Барса"нинг рақамлари ҳали ҳам ажойиб. Хави 2000 йиллар охиридаги Гвардиола сингари клуб тизимидаги футболчиларни олиб келади. Бу тўғри йўл: тарбияланувчилар ўйин тизимини бошқаларга қараганда яхшироқ тушунадилар, чунки улар буни болаликдан ўрганишган.

Гарчи "Барселона" нафақат "Ла Масия"дан ўйинчиларни тарбиялайди, балки Ориол Ромеу билан бўлгани каби тажрибали шогирдларни ҳам қайта ўзига жалб қилади. У таркибда Серхио Бускетснинг ўрнини эгаллайди, майдон марказидаги асосий ўйинчи, ундан бир вақтнинг ўзида ҳамма нарса талаб этиларди. Худди шу нарса бошқаларга ҳам тегишли: Гави - Хавининг "вориси", Бальде - Алба, Фати - Месси.

Клубда жиддий молиявий муаммолар юзага келганида иқтидорли тарбияланувчилар ёрдамга келганини бош мураббий тушунади. Ва бундан фойдаланиш керак.

Киритилди: 10:21, 19.08.2023.
Ўқилди: 6350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.