Кириш Регистрация

Зейтуллаев қандай қилиб "Ювентус"га бориб қолгани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Илёс Зейтуллаев 2001 йилда Италия клубига қандай ўтганини эслади.

“Аввал Бордони кўргани бордим. 1999 йил эди. Мен машғулот ўтказдим, ўша пайтда клублар музокара олиб боришаётган эди. У ер менга жуда ёқди. Ёш футболчи учун ажойиб шароитлар яратилган. Иккинчи жамоа билан ишладим, биринчиси чемпионатда пешқадам эди. Кейин биринчи марта хориж клубида қолмоқчи эканлигимни англадим. Футбол савияси бутунлай бошқача эканини ҳис қилдим. Менга футболчилар, уларнинг ишга муносабати ёқди. Аммо клублар бир-бирлари билан келиша олишмади. Ва улар мени “Фейеноорд”га юборишди. Игор Корнеев бизни кутиб олди, жамоага олиб келди, биз яна машғулотларни бошладик. Кейин эса "Ювентус" билан вариант пайдо бўлди", дея Зейтуллаевнинг сўзларини келтиради RB Sport.

Шунингдек, у "Ювентус"даги машғулотларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди.

"Айни пайтда ҳамма нарса аҳамиятсиз бўлиб қолди. Мен фақат кейинги машғулотни қандай ўтказиш ҳақида ўйлардим. Ҳамма нарса янги эди. Бутунлай бошқача ёндашув, иш услуби. Ёшлар мураббийимиз Гасперини эди. Мен илгари ҳеч қачон бундай нарсаларни бошдан кечирмаганимни тезда англадим. Ҳар куни атмосферадан завқландим", — дея қўшимча қилди Зейтуллаев.

Зейтуллаев 2001 йилда “Ювентус”га ўтган ва клуб сафида иккита ўйинда майдонга тушган. Италияда “Режина”, “Женоа”, “Верона”, “Пескара” ва “Торино” клубларида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 12:45, 19.08.2023.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.