"Челси" футбол клуби расмий сайтининг хабар қилишича, италиялик мураббий Роберто Ди Маттео ўз лавозимидан четлатилган. Сабаб сифатида эса, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари кўрсатилган.
Мавсумни кетма кет ғалабалар билан бошлаган лондонликлар учун сўнгги ўйинлар жуда омадсиз келди. "Челси" АПЛ да қаторасига 4 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда ва натижада пешқадамликни бой бериб, учинчи ўринга тушиб кетди. ЕЧЛ да эса аҳвол унданам ёмон, кейинги босқичга чиқиш учун "Шахтёр" - "Ювентус" ўйинида мезбонларнинг ғалабасигина "Челси"га имконият бериши мумкин холос.
Шундай бўлса-да, бу истеъфо кўпчилик учун кутилмаган бўлиши табиий. Таркибида бир қатор янгиланишларни амалга оширган "Челси" ўйинида муаммолар юзага келиши ва натижалар осонлик билан келмаслиги аниқ эди. Баъзи манбаларнинг фикрича, Абрамовичнинг бундай қарорга келиши учун етарли режалари бор экан, жумладан, Пеп Гвардиоланинг "Челси" бош мураббийига айланиши мумкинлиги борасида таҳминлар бор. Афтидан, Абрамович Гвардиола учун курашда "Манчестер Сити" хужайинларини ортда қалдиришни ният қилган кўринади.