"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети нима учун Мойсес Кайседо ва Ромео Лавиа "Стемфорд Бридж"га ўтишга рози бўлганини тушунмаяпти. Эслатиб ўтамиз, ушбу ярим ҳимоячиларда "Ливерпул"га ўтиш варианти ҳам бор эди.
"Агар Кайседо ва Лавианинг ўрнида бўлганимда "Ливерпул"ни танлаган бўлардим, чунки "Челси"нинг стратегиясини кўрмаяпман. 35 ўйинчи? Наҳотки! Уларга нечта футболчи керак? Бу худди ўтган мавсумдагидек ҳақиқий даҳшатли туш бўлади. Мен учун жавоб жуда оддий. Лавиа ва Кайседо нега "Челси"ни танлаганини сўрасангиз, ҳаммаси пулга боғлиқ. Пул муҳим роль ўйнайди", - деди Пети Football Tweet билан суҳбатда.
Кайседо ва Лавианинг трансферлари бонуслари билан "Челси"га келажакда 190 миллион евродан кўпроққа тушиши мумкин.