«Бавария» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Тоттенхэм»нинг яна бир футболчисини сотиб олиши мумкин.
Sky хабарига кўра, сўнгги кунларда «Бавария»га Эрик Дайерни трансфер қилиш таклиф қилинган. «Бавария» 29 ёшли англиялик ҳам ҳимоя марказида ҳам, таянч зонада ҳам ўйнай олишига ишончи комил.
Дайернинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Нуфузли transfermarkt портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.