Кириш Регистрация

«Барселона» Канселу борасидаги фикрини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселу тез орада «Барселона»га ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, каталонияликлар футболчини сотиб олиш опцияси билан ижарага олиш борасидаги фикрларини ўзгартирган.

Айни пайтда «Барселона» Канселу борасидаги фикрини ўзгартирди. Энди «Барса» молиявий Fair Play билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун португалияликни фақатгина ижарага олмоқчи.

Канселу 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Бавария»да ўтказди. Ҳимоячи мюнхенликлар сафида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Шартнома якунида «Бавария» сотиб олиш опциясини фаоллаштирмасликка қарор қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади. Канселунинг «Ман Сити» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 09:25, 31.08.2023.
Ўқилди: 5928 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.