"Бавария" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттиради, деб хабар беради The Athletic.
Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчи учун 40 миллион евро тўлайди. Гравенберх "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Бугун у Англияга жўнаб кетади.
2022/23 йилги мавсумда Гравенберх барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. У ўтган ёздан бери "Бавария"да ўйнамоқда.