Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Адриано Галлиани: «Гаттузони совринлар хонасига қамаб қўйганман...»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг машҳур собиқ директори Адриано Галлиани Le Memorie di Adriano G. номли автобиографик асари тақдимоти пайти журналистларга «тутилди» ва уларнинг турли саволларига жавоб беришига тўғри келди

Футболда кўпни кўрган функционер ўзига хос суҳбатни марҳум Сильвио Берлускони билан боғлиқ хотираларидан бошлади: «Берлускони билан «Милан»нинг бугуни ва келажаги ҳақида жуда-жуда кўп гаплашганмиз. У ҳамиша қатъий оҳангда алоҳида таъкидларди: «Милан» - бу бизнес эмас».

- Сиз ишлаган даврда «Милан» саноқсиз юлдузларни кўрган. Улардан энг кучлиси ким эди?

- Жавоб беришга қийналмайман - «Милан»да мен кўрган энг кучли футболчи Марко ван Бастен, шубҳасиз. 

- 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган «Милан дербиси»дан қандай хотиралар қолган?

- Ўша ўйиндан кейин кимдир менга қўнғироқ қилганди: «Тўғриси, ҳисоб 4:0га етганидан кейин тўхтасанглар ҳам бўларди...». Шунда унга оддий жавоб берганим ёнимда: «Тўхтадик, акс ҳолда, 8 ёки 9та гол урармидик...?»

- «Истанбул финали»дан кейин Гаттузо билан рўй берган воқеликни эсга олсангиз...

- Истанбулдаги ҳал қилувчи ўша ўйинни эслаш ҳам аламли. Ҳа, футбол қонуни оддий: сиз ғалаба қозонасиз ёки ютқазасиз. Лекин 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган жамоанинг якунда имкониятни бой бериши камдан-кам кузатилади, айниқса, финалларда. Ўша оқшом Гаттузо ҳаллослаб ёнимга келди ва агар «Милан»да қолса, мағлубият оғриғидан асло қутулолмаслигини айтди. Шунда жиннилик қилмаслиги, ҳаммасига вақт даво бўлишини тушунтиришга уриндим. Лекин Женнаро қайсарлик қилиб, кетиш қарорида туриб олди. Оқибатда кескин чора қўллашимдан ўзга чора қолмади: уни совринлар хонасига қамаб қўйдим ва фикрини ўзгартирмагунича эшикни очмаслигимни айтдим. Ўшанда соат 11:00 эди, орада унга бир нечта сендвич бердим. Хуллас, Женнаро соат 17:00га яқинлашган пайт кетиш аҳдидан қайтганини билдирди.

- «Марсел»га қарши ўйин тўхтатилгач, «ҳунар» кўрсатган эдингиз...

- Франциядаги жиннилигим Белградда кузатилган воқелик билан боғлиқ. Эсласангиз, «Милан» 0:1 ҳисобида ортда қолаётган, боз устига, қизил карточка туфайли майдонда озчилик бўлиб ҳаракатланаётган пайт бирдан қалин туман пайдо бўлди ва ҳакам ўйинни тўхтатди. Маълум вақтдан кейин учрашув давом эттирилди ва  якунда ғалаба қозониб, кубокни баланд кўтардик. Ўхшашликни қарангки, Марселда чироқ ўчиб қолган паллада худди Белграддаги каби 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. Хуллас, ўша лаҳзадаёқ Белградда бизни қўллаган омад қайтаётганини ўйладим. Оддий айтганда, Марселда рўй берган психиатрик воқеалар сабаби шу.

- Мана, мавсум-2023|2024 ҳам бошланди. Ҳис-туйғулар қандай?

- Нимадир дейишга ҳали эрта, жуда эрта. Ахир 1-турдан кейин баҳо бериш мумкин эмас, бироз кутайлик, кузатайлик.

- Ёзги бозор ҳақида: Петаньянинг кетиши юзасидан бирор янгилик борми?

- «Кальяри» билан музокара кетмоқда, бундан нима чиқишини кўрамиз.

- «Милан»нинг бугунги ҳолати ёқдими?

- «Болонья»га қарши ўйинини тўлиқ кўролмадим, лекин дастлабки 30 дақиқалик бўйича гапирсам, жамоа жуда яхши кўринди.

- Хўш, айнан ким кўпроқ ҳайрон қолдирди?

- Пулишич ижросида ажо­йиб, кучли ўйин кўрдим. Лекин қайтараман, учрашувни тўлиқ томоша қилолмадим.

- Бонавентура ҳақида нима дейсиз?

- Менга қолса, шартномасини янгилаб, уни жамоада олиб қолган бўлардим. Бонавентура - фантастик футболчи, шунингдек, суперинсон ҳам. Ажойиб. Айтганча, уни 2015 йили шундоқ «Интер» қўлидан тортиб олгандим.

- Спаллетти - Италия миллий жамоаси бош мураббийи. Бу тўғри танловми?

- Менимча, Спаллетти - қо­йилмақом мураббий. Уни 10 кунча олдин Форте-дей-Мармида кўргандим. Ўшанда Манчинининг истеъфога чиқиши ҳақида бир оғиз гап йўқ эди. Умуман, Спаллетти ажойиб мутахассис эканлигини амалда исботлади, у ғоят аниқ ғояларга эга. Айниқса, ҳозир мукаммал ҳолатда.

- Ўша оқшом Гаттузо ҳаллослаб ёнимга келди ва агар «Милан»да қолса, мағлубият оғриғидан асло қутулолмаслигини айтди. Шунда жиннилик қилмаслиги, ҳаммасига вақт даво бўлишини тушунтиришга уриндим. Лекин Женнаро қайсарлик қилиб, кетиш қарорида туриб олди. Оқибатда кескин чора қўллашимдан ўзга чора қолмади: уни совринлар хонасига қамаб қўйдим ва фикрини ўзгартирмагунича эшикни очмаслигимни айтдим. Ўшанда соат 11:00 эди, орада унга бир нечта сендвич бердим. Хуллас, Женнаро соат 17:00га яқинлашган пайт кетиш аҳдидан қайтганини билдирди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:18, 02.09.2023.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.