“Севилья”дан кетганидан сўнг эркин агент бўлиб қолган аргентиналик ярим ҳимоячи Алехандро Гомес Франция чемпионатида иш топиши мумкин.
Actu Ligue 1 хабарига кўра, "Метц" 35 ёшли жаҳон чемпиони билан шартнома имзоламоқчи. Томонлар аллақачон музокараларга киришган.
Гомес сўнгги икки мавсумни "Севилья"да ўтказди. Бунгача у “Аталанта” сафидаги ҳаракат қилган.
Охирги мавсумда Алехандро Испания чемпионатининг 19та ўйинида қатнашди. Ярим ҳимоячи битта гол ва битта голли узатма ёзди, шунингдек, тўртта сариқ карточка олди.