Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Рубиалес можаролардан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) раҳбари Луис Рубиалес ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

46 ёшли фунционер ўз қарори ҳақида журналист Пирс Морганга берган интервьюсида гапириб берди.

"Менинг истеъфомми? Ҳа, кетаман. Чунки ишимни давом эттира олмайман”, - деди Рубиалес.

20 август куни Испания аёллар терма жамоаси ЖЧ финалида Англия терма жамоасини мағлуб этиб (1:0) жаҳон чемпиони бўлди. Тақдирлаш маросимида Рубиалес испаниялик футболчи Женнифер Эрмосонинг лабларидан ўпди.

25 август куни Рубиалес хатога йўл қўйганини, лекин истеъфога чиқиш нияти йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ва спортчи ўртасидаги ҳолат келишув асосида бўлган. Эрмосо баёнот берди, унда у Рубиалесни ёлғончиликда айблади ва бу воқеа унга ёқмаганини қўшимча қилди.

Испания прокуратураси Рубиалеснинг жинсий зўравонлиги юзасидан тергов бошлади. ФИФА шунингдек, Рубиалесни 15 йилга футболдан четлаштиришни истамоқда.

Киритилди: 04:28, 11.09.2023.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик