Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қирғиз футбол иттифоқи мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Жалолобод шаҳрида «Мурас Юнайтед» ва «Андижон» жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳс олдидан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Қирғиз футбол иттифоқи президенти Медербек Сидиқов билан учрашди.

Дастлаб Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қардошлик, қўшничилик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида, Қирғиз футбол иттифоқи раҳбари Медербек Сидиқов янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди.

Учрашув давомида икки давлатда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Тадбир давомида томонлар ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандумда икки мамлакат жамоалари ҳамда клублари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича бандлар мавжуд. Мураббийлар, ҳакамлар ва яна қатор йўналишлар бўйича футбол мутахассисларини тайёрлаш учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш, болалар футболини ривожлантиришга кўмаклашиш назарда тутилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:51, 11.09.2023.
Ўқилди: 834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.