Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мексиканинг кучли ва кучсиз томонлари

Баҳо:
+ | -

Рақибимиз Мексика терма жамоаси 4-3-3 схемаси бўйича ҳаракат қилади. Жамоа ўйини "Вест Хэм" футболчиси Эдсон Альварес атрофида қурилган. Аслида таянч ярим ҳимоячиси бўлган футболчи ҳужумни яхши бошлаши учун Мексика терма жамоасида марказий ҳимоячи ролида ўйнайди.

Жамоа, асосан, ўнг қанотдан кўпроқ ҳужум қилади. Чунки бу қанотда ҳуқуқий жиҳатдан "Барселона"га тегишли ўнг қанот ҳимоячиси, тезкор Хулиан Араухо ва жамоанинг энг хавфли вингери Уриэль Антуна ҳаракат қилишади.

Шунингдек,  ветеран-дарвозабон Гильермо Очоа, жамоа тўпурари Рауль Хименес, креатив плеймейкер Карлос Вега ва "Атлетико"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, тажрибали Эктор Эррерани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Демак, жамоанинг кучли томонлари:

- Яккакурашларда агрессив. Мексикалик футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашда ўзиниям, рақибиниям аяб ўтиришмайди. Бу жиҳати билан шу пайтгача ўйнаган жамоаларимиз орасида Венесуэлани эслатиб юборишади;

- Техник жиҳатдан кучли. АҚШ сафида Веа ёки Дест каби алоҳида футболчилар техникаси билан ажралиб турган бўлса, Мексиканинг барча футболчилари юқори техникага эга;

- Мухлислар. Мексика терма жамоаси АҚШ майдонларида ҳар доим ўз уйида ўйнагандек ўйнайди. АҚШга қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, "Мерседес-Бенц" стадионига 70 минг атрофида мексикаликлар келиши кутилмоқда.

Кучсиз томонлари:

- Атлетизм. Мексикалик футболчилар АҚШ футболчиларига қараганда майдароқ, бўйи баланд футболчилари ҳам саноқли. Бу бизга стандарт вазиятларда қўл келиши мумкин;

- Тартибсиз прессинг. Мексикаликлар юқори, лекин индивидуал ва тартибсиз прессинг қилишади. Тўп билан яхши ҳаракатланадиган футболчиларимиз жамоавий прессинг йўқлигидан унумли фойдаланиб, ҳимоядан қисқа паслар оркали чиқиб кетишлари мумкин.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 21:35, 12.09.2023.
Ўқилди: 1988 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.