Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Мексика билан жанговар дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШнинг Атланта шаҳрида Мексикага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида қанотдан узатиб берилган тўпни Бобур Абдухолиқов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Бироқ, орадан 3 дақиқа ўтиб, Рауль Хименес ўртадаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим сўнгида эса Шукуровнинг ажойиб узатмасини Азизбек Турғунбоев голга айлантирди ва Ўзбекистон танаффусга 2:1 ҳисобидаги устунлик билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумлар бўлиб туришига қарамасдан, 81-дақиқага келиб, гол урилди. Рауль Хименес дубль муаллифига айланди. 88-дақиқада эса Антуна мексикаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мана шу икки голда ҳимоячиларимизнинг хатолари муҳим роль ўйнади.

Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Отабек Шукуров ўткир бурчак остида белгиланган жарима зарбасидан тўпни Очоа дарвозасига "михлаб" қўйди.

Шу тариқа учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйини доирасида АҚШ терма жамоасига ҳам қарши баҳс ўтказиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
13 сентябрь, чоршанба
Мексика – Ўзбекистон 3:3 (1:2)
Голлар: 0:1 — 18 Абдухолиқов, 1:1 — 21 Хименес, 1:2 — 45+1 Турғунбоев, 2:2 — 81 Хименес, 3:2 — 88 Антуна, 3:3 — 90+2 Шукуров.
Мексика: Очоа, Алварез, Вазкез, Сепулведа, Ангуло, Э.Алварез, Родригез, Пинэда, Ҳуэрта, Алварадо, Хименез.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов 76), 19. Азиз Турғунбоев, 15. Умар Эшмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев, 17. Бобир Абдухолиқов (Остон Ўрунов, 70) 22. Дилшод Саитoв (Шерзод Насруллаев, 46) 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Огоҳлантиришлар: Хесус Ангуло (26), Ҳусниддин Алиқулов (38), Жилберто Сепулведа (54), Фарруҳ Сайфиев (90)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:21, 13.09.2023.
Ўқилди: 3174 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик