"Челси" вингери Нони Мадуэке ўтган ёзда жамоани қабул қилиб олган бош мураббий Маурисио Почеттино билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
"Маурисио ҳақиқатан ҳам ажойиб мураббий. У "Челси"нинг барча футболчилари бир-бирини ака-ука деб ҳисоблайдиган маданиятни яратган. Бу ёш футболчиларга катта ёрдам беради. Почеттинонинг мураббийлиги бизнинг омадимиз. Маурисио қаттиққўл, лекин менга шундай муносабат керак. У футболчилар билан очиқ муносабатда бўлади ва бу жуда муҳим. Почеттино қачон қаттиққўл, қачон юмшоқ бўлишни билади", - деди Мадуэке "Челси" расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, “кўклар” Почеттино қўл остида АПЛнинг тўртта дастлабки турида иккита мағлубият аламини тотиб кўрди.