Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Месси ва Роналду янги клубларида қандай натижа қайд этмоқда?

Баҳо:
+ | -

Ҳозир Лионель Месси АҚШда, Криштиану Роналду эса Саудия Арабистонида фаолият юритмоқда. Энди улар Европада эмас ва ортиқ рақобат қилмайди. Шунга қарамай, бу икки буюк сиймони таққослаш давом этаверади. Шундай солиштирмалардан бири бу уларнинг янги жамоаларида қайд этаётган статистикаларидир. Қайси томонга борманг, ҳамма Месси ва Роналдунинг қай бири яхшироқ экани ҳақида гапиради ва бу табиий ҳол. Негаки, уларнинг рақобати биз спортда кўрган энг йириги эди. Мухлислар бу учун улардан миннатдор бўлишлари керак, албатта.

Роналду яқинда берган интервьюсида айтдики, унинг Месси билан рақобати ўз ниҳоясига етган. У шундай дейди: "Нафрат? Мен бундай нарсани ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Ҳозир эса бизнинг рақобатимиз тарихга айланиб улгурди. Шунчаки, мухлислар бизни қарама-қарши томонларга қўйишни яхши кўради. Аслида бу нарса ёмон деб ўйламайман. Криштиану Роналдуни яхши кўрадиганларда Мессига нисбатан нафрат бўлмаслиги керак ёки тескариси. Биз Месси билан футбол тарихини ўзгартирдик. Иккимизни ҳам дунё ҳурмат қилади. Ўйлашимча, мана шу асосий нарса. Месси ўз йўлидан, мен эса ўзимникидан кетдим. Мени билганим эса Месси ҳозир ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Биз Европада эмасмиз. Шундай экан, рақобат ҳам тугади. Биздан қоладигани эса катта мерос бўлади".

Месси янги клуби бўлмиш "Интер Майами" билан илк бор титул ютишга эришган эди. Бу воқеа клуб тарихида илк бор юз берди. 36 ёшли футболчи МЛС тарихига киришга ҳаракат қилмоқда. Роналду эса ҳозир Саудия Арабистони футболида фаолият юритади. У ҳам аллақачон "Ан-Наср"га соврин келтирди. Гарчанд унинг жамоасига мамлакат чемпионлиги насиб этмаган бўлсада, Роналду Араб клуб чемпионлари кубогига эга чиқди. Қуйида эса Месси ва Роналдунинг янги жамоаларидаги статистикаси қайд этилади.

Месси "Интер Майами"да

Ўйинлар: 11 та
Голлар: 11 та
Ассистлар: 5 та
Жарима зарбасидан: 2 та гол
Ўртача гол уриш: 81.3 дақиқа/гол
Ўртача гол йоки ассист қилиш: 55.9 дақиқа
Совринлар: 1 та (Лига кубоги)


Роналду "Ан-Наср"да

Ўйинлар: 30 та
Голлар: 26 та
Ассистлар: 7 та
Хет-триклар: 3 та
Жарима зарбасидан: 1 та гол
Ўртача гол уриш: 101.9 дақиқа/гол
Ўртача ассист ёки гол: 80.3 дақиқа
Совринлар: 1 та (Араб клуб чемпионлари кубоги)

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:30, 16.09.2023.
Ўқилди: 9258 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.