Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"МЮ"ни жанжал билан тарк этган футболчилар: Санчо кейингиси бўладими?

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчо айни дамда "Манчестер Юнайтед"нинг энг оғриқли масалаларидан бирига айланган. Ҳужумчи ҳозир мураккаб аҳволда қолмоқда. Агарда у қишда сотиладиган бўлса, клуб тарихидаги махсус футболчилар сафига қўшилади. Бу футболчилар эса жамоани мажбуран ва ёмон ҳолатда тарк этган. Энди у бир муддат (балки доимий) умумий жамоадан алоҳида машғулотлар ўтказади. Бу ҳолат ечим топилмагунича давом этади. Қуйида клуб тарихида Санчонинг ҳолига ўхшаш аҳволга тушган футболчиларни кўриб чиқамиз.

Анхель Ди Мария

2014 йилда узоқ кутилган воқеа юз беради. Анхель Ди Мария "Реал"дан рекорд суммага харид қилинади. Аргентиналик ҳужумчи Манчестердаги ҳаётга кўникишда муаммога дуч келди. Гарчанд биринчи мавсумидаёқ 5 та гол ва 10 та ассист қайд этган бўлса ҳам, Ди Мария раҳбариятдан кетишга ижозат сўрайди. У, ҳатто, "МЮ"нинг мавсумолди сафарини атайлабдан ўтказиб юборади. Негаки, у аллақачон "ПСЖ" билан келишиб қўйганди. Оқибатда, у жамоадан кетади. 34 ёшли футболчи ҳали ҳам "МЮ" мухлислари томонидан танқид ва надомат қилинади.

Карлос Тевес

Ҳужумчи бир пайтлар Руни ва Роналду билан ажойиб трио ҳосил қилганди. Аммо Тевес "МЮ" мухлислари нафратига гирифтор бўлади. Негаки, у "Манчестер Сити" билан аввалдан битим тузиб қўйганди. Умуман олганда, Тевес ўшанда икки мавсумлик ижара асосида "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилган. Афсуски, унинг кетиши яхшилик олиб келмайди.

Дэвид Бекхэм

Англия ва "МЮ" тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири, Фергюсон қўл-остида глобал юлдузга айланади. Аммо Бекхэмнинг бу жамоадаги даври ачинарли якун топган. Ҳаммаси Сер Алекснинг Бекхэм юзига бутса отишидан бошланган эди. Мураббий уни асосий таркибга киритмай қўяди. Фергюсон Бекхэмни "МЮ"дан ҳам катта фигура бўла бошлаган деб ҳисобларди. Негаки, футболчи медиа эътибор марказида клуб ва шерикларидан кўра кўпроқ турганди. Шу сабаб Дэвид Бекхэмга чиқиш эшиклари кўрсатилди. У "Реал"га кетди. Бу ерда Фергюсоннинг "ҳеч бир суперюлдуз клубдан юқори мақомда бўлмайди" деган қараши ғолиб келган.

Рой Кин

АПЛ тарихидаги энг яхши номлардан бири бўлган Кин Бекхэм аҳволига тушади. У "МЮ"га 480 та баҳсда ёрдам берганди. 12 йиллик хизматларига қарамасдан, Фергюсон Кинни танқид қилишдан, футболчи эса унга жавоб қайтаришдан чарчамади. Оқибатда, 2005 йилда ярим ҳимоячи "Селтик"ка йўл олди. Афсуски, унинг кетиши яхши кечмади.

Ромелу Лукаку

Бельгиялик ҳужумчи "Интер"га кетишидан олдин кўплаб танқидларга сабаб бўла бошлайди. Негаки, Лукаку ўйинларида барқарорлик йўқ эди. Қолаверса, ҳужумчи кўп хато қила бошлаганди. Шу сабабли Оле Гунар Сульшер уни асосий таркибдан чиқариб ташлайди. Лукаку, жавоб тариқасида "МЮ" рухсатисиз "Андерлехт" билан машғулотларга киришади. Негаки, футболчи "қизил иблислар" сафидан кетмоқчи эди. Орадан кўп ўтмай шундай бўлди. Лукаку 2019 йилнинг ёзида хайр-хўшни насия қилиб, "Интер"га ўтиб кетди.

Руд ван Нистелрой

Нидерландиялик "МЮ" тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан эди. Аммо унинг клубдаги сўнгги йили қарама-қаршиликларга тўла кечган. Руд ҳам Фергюсон билан "сен-мен"га боргандек эди. Бу нарса 2006 йилда юзага чиқади. Негаки, у лига кубоги финали учун қайдномага киритилмайди. Шундан сўнг, ван Нистелрой камдан-кам жамоада кўриниш берди. Охир-оқибат, у "Реал"га йўл олди.

Криштиану Роналду

"МЮ" тарихидаги энг яхши ҳужумчи дея эътироф этиладиган Роналдунинг қайтиши омадли кечмади. Португалиялик футболчи қайтгач, биринчи мавсумни зўр ўтказди. Аммо иккинчи йилдан ҳаммаси аён бўла бошлади. Роналду янги мураббий, тен Хаг билан келиша олмайди. У мавсумолди баҳсларини ўтказиб юборгани сабабли, танқидларга сабаб бўлади. Роналду "Тоттенхэм"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушишдан бош тортгач, вазият таранглашди. Унинг Пирс Морган билан уйиштирган интервьюси эса, ҳаммасига якун ясади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:11, 16.09.2023.
Ўқилди: 5170 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.