"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Англия Премьер-лигаси ва "Тоттенхэм" ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мен умуман футболни кузатиб борувчи одамман, шунинг учун, албатта, мунтазам равишда Премьер-лига ўйинларининг муҳим воқеаларини кузатиб бораман. Мен бу чемпионатни доим кузатиб келганман ва бундан кейин ҳам кузатиб бораман. “Тоттенхэм” мавсумни муваффақиятли бошлаганини кўрдим ва бу мени хурсанд қилди”, — дея Кейн сўзларидан иқтибос келтиради CBC Sport.