«Манчестер Сити» ўз ҳимоячиси Жоау Канселуни «Барселона»га доимий равишда қўйиб юбориш учун қанча сўрагани маълум бўлди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, «шаҳарликлар» 29 ёшли португалиялик учун 25 миллион евро талаб қилади.
Эътиборлиси, трансфер ойнасининг сўнгги кунида Канселу «Барселона»га ижара асосида ўтди, бу харид қилиш ҳуқуқини ўз ичига олмайди.
«Кўк-анорранглилар» раҳбарияти аввалроқ португалиялик футболчи ўзини жамоада муносиб кўрсата олса, уни сотиб олишга ҳаракат қилишини маълум қилганди.
Канселу барча мусобақаларда «Барселона» сафида ўтказган дастлабки учта ўйинида битта гол урди.