Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Суперлига 19-тур учрашувларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар комиссияси таҳлили ва хулосалари

Баҳо:
+ | -

Суперлига 19-тури доирасида дам олиш кунлари 5 та учрашув ўтказилди, турнинг қолган 2 баҳси эса ноябрь ойига қолдирилди. Бўлиб ўтган ушбу беш ўйинда жами 7 та баҳсли вазият юзага келди. Бу вазиятлар эксперт-ҳакамлар комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилиб, атрофлича таҳлил қилинди ва хулосалар берилди. Қуйида ушбу хулосаларни қисқача тақдим этамиз.

1-вазият: ОКМК – «Металлург» баҳсидаги меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальти. Мазкур ҳолатда учрашув бош ҳаками Азиз Асимов дастлаб пенальти белгиламайди, бироқ вазиятга ВАР аралашгач, у қарорини ўзгартирган 11 метрлик нуқтани кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Огоҳлантиришсиз пенальти; ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

2-вазият: ОКМК – «Металлург» баҳси, меҳмонларнинг 3-голидаги эҳтимолий офсайд. Бу ҳолатни учрашув ёрдамчи ҳаками яхши ракурсдан кузатиб турган ва ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, деган хулосага келган. Унинг ушбу қарори тўғри бўлганини ВАР ҳакамлари ҳам тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Бу вазиятда офсайд йўқ, яъни тоза гол; ёрдамчи ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

3-вазият: «Андижон» – «Навбаҳор» ўйинидаги меҳмонларнинг инобатга олинмаган голи. Аввал таъкидлаганимиздек, ушбу ҳолатга ВАР аралашгач, бош ҳакам Абдурашид Худойберганов офсайдда турган футболчи дарвозабонга халақит берган, деган хулосага келиб, голни инобатга олмаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «ФИФА талабларига кўра бу вазиятда офсайд бор; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

4-вазият: «Насаф» – «Бунёдкор» учрашувидаги эҳтимолий пенальти. Ушбу ҳолатда бош ҳакам Олим Тўйчибоев ҳужумчи симуляция ишлатган, деб топиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР тасвирларида ҳам ушбу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Ушбу вазиятда симуляция ишлатган футболчига сариқ карточка бериб, ўйин давом эттирилиши керак эди; бош ҳакамнинг қарори қисман тўғри деб топилди».

5-вазият: «Насаф» – «Бунёдкор» баҳсидаги мезбонлар дарвозабони ва рақиб ҳужумчисининг тўқнашуви. Мазкур ҳолатда бош ҳакам ҳужумчи ва дарвозабон табиий контактда бўлгани ҳамда тўқнашув тўп узоқлашганидан сўнг юзага келгани сабабли ҳеч қандай пенальтига асос йўқ деб топган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Контакт ҳақиқатдан ҳам табиий, бу вазиятда пенальти йўқ; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

6-вазият: «Сўғдиёна» – «Пахтакор» баҳси, жиззахликлар дарвозасига эҳтимолий пенальти. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев 77-дақиқада юзага келган бу ҳолатда тўп учун табиий кураш бўлгани ва пенальти учун етарли асос бўлмаганини инобатга олиб, учрашувни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Пенальти учун асос йўқ, фақат тўп учун кураш кечган; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

7-вазият: «Сўғдиёна» – «Пахтакор» баҳсидаги меҳмонларнинг пенальтиси. Мазкур вазиятда жарима майдончаси ичида ҳимоячи рақиб ҳужумчиси оёғига зарба бергани боис, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатган. Ҳолатни анча яқин масофадан кузатиб тургани учун Рисқуллаев ҳеч иккиланмай пенальти белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Ҳакам вазиятга жуда яқин ва контакт аниқ кўринган, вазият пенальтига тортади; бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди».

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 22:32, 25.09.2023.
Ўқилди: 2484 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.