Ҳуқуқлари Леверкузеннинг "Байер" клубига тегишли бўлган 20 ёшли ярим ҳимоячи Флориан Вирц Испания чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, иқтидорли футболчининг трансферига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Байер" футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда, унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Германиянинг жорий мавсумида ярим ҳимоячи бешта учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.