“Манчестер Юнайтед” АПЛнинг 7-турида “Кристал Пэлас”га имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол 25-дақиқада “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Йоаким Андерсен томонидан киритилди.
Мураббий Эрик тен Хаг шогирдлари Премьер-лигада жорий мавсумда ўтказган 7 ўйиннинг 4 тасида мағлуб бўлишди.
7та ўйинда 9 очко жамғарган “Манчестер Юнайтед” ҳозирда турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда ва тур сўнггида ундан ҳам пастроққа тушиши мумкин. “Кристал Пэлас” ҳисобида 11 очко бор ва 9-ўринда бормоқда.