Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Темур Кападзе: «Олдимизда 2 та ўйин бор, олтин медаль билан қайтишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Ўйинларининг чорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ғалаба билан табриклайман. Муҳим ғалаба бўлдик. Саудия Арабистонининг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганган ҳолда учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Йигитлар ирода кўрсатди. Ўтган баҳсда оғир ўйинда кўп куч сарфлагандик. Яхши тайёргарлик кўриб, ғалабага эришдик. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

— Терма жамоамиз 1994 йилдан бери илк марта ярим финалга чиқди. Умид қиламан, бу билан тўхтаб қолмайсизлар. Бугун икки хил тайм гувоҳига айландик. Иккинчи бўлимда футболчилар ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнагандек тасаввур уйғотди. Уларга танаффусда қандай кўрсатма берган эдингиз?
— Мухлислар ҳамиша дуода бўлишади. Бунинг учун раҳмат. Бу босқичга етиб келиш бизга насиб этган эдик. 29 йил аввал бўлганидек бу ердан чемпионлик билан қайтишни мақсад қилганмиз. Яна иккита ўйинимиз бор.

Биринчи бўлимда деярли имконият бермадик. Иккинчи бўлимда ҳам ҳисоб гўёки 0:0 пайтидагидек ўйнашни йигитларга таъкидлагандим. Шунга қарамай, айни пайтда кучимиз қанчага етишини билардик. Шунинг учун иккинчи таймда имкониятимизни кутиб ўйнадик. Гол ўтказиб юборганимиз туфайли ўйин охиригача стрессда ўйнашга мажбур бўлдик. Худога шукур, ютдик. Бугун йигитларнинг руҳияти аъло даражада эди.

— Саудия Арабистони - Ҳиндистон ўйинини стадиондан кузатдик, улар иштирокидаги ўйинларнинг видеоёзувларини томоша қилдик. Бугун ҳам Жанубий Корея - Хитой ўйинини ҳам кузатамиз. Бу баҳсда мезбон жамоага омад тилайман. Бу ўйинда кучли жамоа ғалаба қозонади.

Биз ҳар бир ўйиндан кейин тикланиш учун муаммосига дуч келяпмиз. Бунга ўрганиб қолдик, бизда иммунитет ҳосил бўлди. Таом борасида ҳам камчиликлар бор. Шу пайтгача амаллаб келяпмиз. Бундан кейин ҳам амаллашда давом этамиз.

Бундан ташқари, бизда футболчиларнинг дисквафикациялари билан боғлиқ муаммолар бор эди. Бугун майдонга туша олмаган икки футболчи ярим финалда майдонга қайтади. Аммо Ҳожимат кейинги ўйинни ҳам ўтказиб юборади. У гуруҳ босқичида қизил карточка олгани учун 3 та ўйинга четлатилган.

Чорак финалдан кейин огоҳлантириш бекор бўлади ва дисквалификация қилинган ўйинчилар сафга қайтади. Ҳожимат Эркинов финалда ўйнаши учун ярим финалда ғалаба қозонишимиз керак.

— Кейинги эҳтимолий рақибларингиз — Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги ўйинни томоша қиламан дедингиз. Уларни қай даражада яхши биласиз?
— Озми-кўпми биламан. Иккиси ҳам кучли жамоа. Ҳар иккиси чемипонлик учун курашмоқда. Уларни ўрганиб чиқамиз. Олдимизда вақт бор. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:51, 01.10.2023.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.