"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Барселона"даги вақтини эслади.
Испаниялик мутахассис 2017 йилнинг ёзидан 2020 йилнинг январигача "блауграна"ни бошқарган.
“Мен буюк жамоа бошқарувидаги буюк мураббийни (Луис Энрике) алмаштиришим керак эди. Ўшанда Неймар клубни эндигина тарк этган эди, мен эса ўша вазиятда қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қилдим. Мен мослашишга муваффақ бўлдим ва ишлар яхши кетаётган эди. Йўқ, шунчаки яхши эмас - жуда яхши. Мен янги муҳитга, юлдузларга мослашишим керак эди. Бу осон эмас эди, лекин мен муваффақиятга эришдим. "Барселона"да ишлаш менга завқ бағишлади, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман ва шикоят қилишни ҳам хоҳламайман", - дея Вальверденинг сўзларини келтиради Barca Universal.