Шанба куни «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўшанда ҳакам адашиб Луис Диаснинг голини ҳисобга олмади.
Агар бу хато бўлмаганида, натижа бошқача бўлиши мумкин эди, шунинг учун мерсисайдликларнинг шикоятларини тушуниш мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, «Ливерпуль» аллақачон ҳакамларнинг ўша пайтдаги суҳбатлари аудиоёзувларини олган.
«Қизиллар»га энди кейинги қадамлари ҳақида қарор қабул қилишдан олдин лентани ўрганиш учун вақт керак. Таъкидланишича, уларда бир нечта вариантлар мавжуд.
«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг навбатдаги ўйинини 8-октябрь, якшанба куни меҳмонда «Брайтон»га қарши ўтказади.