Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги октябрь ойида Кот-д’Ивуар ва Либерия терма жамоаларига қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
"Пахтакор"га 2 та гол урган "Ал Файҳа" футболчиси Абделҳамид Сабири таркибда йўқ.
Бельгиялик Ибраҳим Салаҳ ва нидерландиялик Уссама Эль-Аззузи биринча марта Марокаш терма жамоасидан чақирув олишди.
Терма жамоага чақирилган 26 та футболчидан бор-йўғи 8 таси Марокашда туғилган.