Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сардор Азимов: "Мухлислар ёрдамида "Пахтакор"га қарши ўйинда яхши натижага эришамиз"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, 8 октбярь куни “Андижон” ўз уйида “Пахтакор”ни қабул қилади. Бўлажак муҳим беллашув барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.

“Бургутлар”нинг “Шерлар”га қарши ўйинини ашаддий мухлислар ҳам интиқлик билан кутмоқдалар.

“Андижон”нинг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири, голли узатмаларни ошириш бўйича анча малакали ҳисобланган Сардор Азимов “Пахтакор”га қарши баҳс олдидан “Андижон” матбуот хизматига қисқача интервью берди.

- "Андижон"ни "Пахтакор"га қарши муҳим ўйин кутмоқда. Учрашув олдидан нималарни ҳис қиляпсиз?

- Кучли иштиёқ билан тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, “Пахтакор” билан ўйинда яхши натижага эришамиз, албатта мухлислар ёрдамида.

- Биринчи даврада бу жамоалар ўртасида дуранг қайд этилган учрашувда майдонга туша олмагандингиз. Айни пайтда ўзингизни қанчалик тайёрлаяпсиз ва ниманинг эвазига мотивациянгиз ошяпти?

- Сир эмаски, “Пахтакор” чемпион жамоа. Албатта, ҳар бир клуб “Пахтакор”га қарши жуда кучли иштиёқ билан тайёрланади. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси ўзаги “Пахтакор” футболчиларидан иборат. Мотивацияни мухлислардан оламиз. Жамоамизни ўзимизнинг стадионда “бомба” тарзда қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз.

- "Пахтакор"нинг ОЧЛ доирасида сафарда "Ал Файҳа" жамоасига қарши ўйинини кўрдингизми? Қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, кўрдим. “Пахтакор” мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмади. Шунчаки, омад етишмади. Агар вазиятлардан бирортасини голга айлантирганларида менимча, “Пахтакор” ютқазмасди.

- Мухлислар сиздан Хебайга яна голли узатмаларингизни кутишяпти...

- Албатта, ўзим ҳам жуда хоҳлаяпман. Насиб бўлса, Хебай бу йил тўпурар бўлади. Ҳозирда унинг бу борадаги имконияти юқори.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:05, 06.10.2023.
Ўқилди: 1249 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик