Италия А сериясининг 8-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 8 октябрь куни бўлиб ўтди.
«Интер» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилди. Мезбонлар 13-дақиқага келиб 2 та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олган бўлсалар-да, ўйинда 2 та тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди.
«Ювентус» эса «Торино»га қарши Турин дербисида 2 та гол эвазига ғалабага эришди.
"Женоа" - "Милан" ўйини драматик тарзда ўтди. 87-дақиқадагина Пулишич гол уриб "Милан"ни олдинга олиб чиқди. Ҳакам деярли битта экстра тайм қўшиб берди ва бу вақт ичида иккала жамоа дарвозабони қизил карточка олди. "Россонери"да ўзгариш қолмагани учун Оливье Жиру дарвозадан жой олди. Охирги секундларда у хавфли ҳужумни бартараф қилди ва жамоасига ғалаба келтирди. 3 очко олган "Милан" ўз ҳамшаҳарларини ортда қолдириб, жадвалда пешқадам бўлиб олди.
Италия А серияси, 8-тур
Интер – Болонья 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Ачерби, 2:0 – 13 Мартинес, 2:1 – 19, пенальти Орсолини, 2:2 – 52 Зиркзее.
Интер – Зоммер, Думфрис (Куадрадо, 55), Ачерби, Павар, Бастони, Димарко (Карлос Аугусто, 55), Мхитарян (Фраттези, 76), Чалханоглу (Аслани, 83), Барелла, Тюрам (Санчес, 55), Мартинес.
Болонья – Скорупски, Де Сильвестри (Корацца, 83), Бекема, Калафьори, Ликояннис, Фройлер, Эбишер, Фергюсон, Орсолини (Эль-Аззузи, 83), Ндойе (Салемакерс, 61), Зиркзее (ван Хойдонк, 78).
Огоҳлантиришлар: Ндойе (33), Мартинес (58), Индзаги (71), Бастони (90), Фергюсон (90), Бекема (90).
Ювентус – Торино 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 47 Гатти, 2:0 – 62 Милик.
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Веа, Костич (Камбьязо, 76), Рабьо, Локателли, Маккенни, Миретти (Милик, 46), Кин (Йылдыз, 86).
Торино – Милинкович-Савич, Белланова, Родригес (Войвода, 84), Схюрс, Тамез, Лазаро (Гинейтис, 84), Влашич, Илич (Пеллегри, 84), Риччи, Сек (Санабрия, 71), Сапата.
Огоҳлантиришлар: Белланова (21), Гатти (71).
Женоа – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 87 Пулишич.
Женоа – Жозеп Мартинес, Сабелли (Экубан, 68), де Винтер (Леали, 90), Бани, Дрэгушин, Васкес, Хапс (Пушкаш, 90), Малиновский (Кутлу, 68), Торсбю, Френдруп, Гудмундссон.
Милан – Меньян, Флоренци (Калабрия, 66), Томори, Тиав, Эрнандес, Адли (Жиру, 66), Рейндерс, Муса, Чуквуэзе (Пулишич, 46), Окафор (Рафаэл Леау, 46), Йович (Бартезаги, 90).
Огоҳлантиришлар: Жилардино (10), Эрнандес (21), Флоренци (22), Муса (47), Адли (62), де Винтер (69), Жозеп Мартинес (86), Томори (90).
Четлатиш: Меньян (90), Жозеп Мартинес (90).