Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Чезаре Пранделли: «Ҳозир ёш футболчилар деярли эркинликка эга эмас»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасини Евро-2012 финалига олиб чиққан, «А» сериянинг бир қатор клубларини бошқарган таниқли маҳаллий мураббий Чезаре Пранделли «Фиорентина»нинг «Аталанта»га қарши ўйини (3:2)ни трибунадан туриб кузатди.

Фаолияти давомида ҳар икки жамоага устозлик қилган мутахассис ана шу ўйиндан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди. Тажрибали собиқ мураббий суҳбатни «А» сериянинг жорий мавсуми фаворити ҳақидаги фикри билан бошлади: «Эҳ... Бу саволга жавоб бериш унчалик қийин эмас, бу «Интер»: жамоа учмоқда ва у 20 нафар ўйинчидан иборат сифатли ва чуқур таркибга эга. «Нерадзуррилар» ёшлар ва тажрибалиларнинг тўғри уйғунлигини тўплади: Фраттези ва Тюрамдан тортиб Мхитарянгача. Жамоа тетик ва жисмонан кучли ҳаракат қилмоқда: айни пайтда уларга тенг кела оладиганини топиш амри маҳол».

- «Интер» ортидан «Юве» кетмоқда. Туринликлар Скудетто учун реал даъвогарлик қилиши мумкинми?

- Аллегри вазиятни фақат декабрдан кейингина баҳолаш мумкинлигини айтганда тўғри гапирди: «Ювентус»нинг ўсиш жараёнида жуда қизиқ нарса бор. Жамоа майдонда қандай қилиб туриб беришни билади, ишонч кучайган ва агар ҳужумдаги бу жуфтлиги худди шундай самарали ўйнашни давом эттирса...

- Влахович ва Кьеза жуфтлиги «Интер»даги Тюрам билан Лаутаро ва «Наполи»даги Осимхен каби ўз клублари муваффақиятини белгилайдилар. Ушбу мавсумда қайси жамоа устунлик қилишини тушунишга ҳаракат қилар эканмиз, майдонда ҳамма нарса ҳужумчилар томонидан ҳал қилинишини ишонч билан айтиш мумкин...

- Ахир, футбол тарихида ҳар доим шундай бўлган: сиз яхши ўйнашингиз, уюшган жамоага эга бўлишингиз, ечимлар топишингиз мумкин, аммо агар жамоада голли вазиятларни якунлай оладиганлар бўлмаса, унда ҳамма нарса сезиларли даражада мураккаблашади. Мен футболимизнинг бу жиҳати ҳақида узоқ вақтдан бери гапириб келаман: биз йиллар ва истеъдодларни йўқотамиз, чунки болаларга ўзларининг инстинкт ва истеъдодларини намоён этиш эркинлигини бериш ўрнига тактикага эътибор қаратамиз. Аслида, ёш футболчилар ўзларининг тажовузкор фазилатларини намоён этиш учун деярли эркинликка эга эмаслар.

- Влаховичнинг «Лацио» дарвозасига киритган биринчи голи истеъдод ва инс­тинкт синтезидир. Шундайми?

- Албатта, ҳа: буни шунчаки амалга ошириш мумкин эмас, уни ўйинчи ичига қўйиш керак. Эсимда, мен ўзим ёш бола эдим, биз ярим ҳимоячилар жарима майдончасига яқинлашдик ва ўзимизни йўқотиб қўйгандек ҳис қилдик, бўш ҳудудда ҳаракат қила олмадик. Лекин жамоада ҳар доим битта ҳужумчимиз бор эди, у дарвозани ҳатто қарамасдан «ҳис қиларди». Бу туғилишдан берилган ва уни ҳимоя қилиш, эркинлик бериш шарт бўлган истеъдод. Афсуски, буни ҳар доим ҳам қила олмаймиз.

- Бу футболимизнинг асосий муаммоларидан биридир. Спаллетти терма жамоада Распадорига ишонч билдирди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Мен уни ҳар доим марказий ҳужумчи сифатида кўрганман. Бу ролда ўйнаш учун барча хусусиятларга эга. У сизга Паоло Россини эслатмаяптими? Баъзи ҳаракатлари, жамоадошларини бошқариш қобилияти худди Паолодек, назаримда. Гарчи уларни таққослаш жуда қийин бўлса-да: у рақиб дарвозаси олдида совуққонликка эга эмас, шунинг учун таққослашларни амалга ошириш учун унга катта клубда ҳали бироз вақт ўйнаши талаб этилади. Шунга қарамай, у ҳамма нарсага эга.

- Влахович айни пайтда «Юве»да ўзгариб бормоқда: унга ишонч пайдо бўлганга ўхшайди.

- Душан ғайратли йигит ва биринчи навбатда хотиржамликни сақлашни ўрганиши керак. Бу ажойиб фазилатларга эга бўлган ўйинчи, у ҳар сафар тўпни олганида атрофдагиларга ҳеч нарса исботлаши шарт эмаслигини тушуниши керак. Шунчаки хотиржам ўйнаши керак, чунки унинг йўли олдиндан белгилаб қўйилган: буюк жамоада чемпион бўлиш.

- У ва Кьеза майдонда яхши тил топишади: бу «Юве»учун қўшимча афзаллик бўла оладими?

- Улар бир-бирларини янада кўпроқ излашлари керак! Сифат, хусусиятлар ва ёш жиҳатидан улар ҳақиқатан ҳам энг кучли жуфтликлардан бирини ифодалайди. Федерико - орқага тортилган ҳужумчими? Аллегри унга кўпроқ эркинлик беради ва у ўрнини қоплашда кўпроқ интенсивлик билан жавоб беради. Ҳозир у анча яхши кўринмоқда, буни қандай қилиб ортдан ҳужум ташкил қилаётганини кузатиб амин бўлишингиз мумкин, гарчи у ўнг қанотда ҳаракат бошлаган пайтларда энг қизиқарли ечимларни кўрсатса ҳам: Костич билан алоқа ҳам қизиқ.

- Чемпионатда кимнинг ҳужум чизиғи энг кучлиси?

- Савол мураккаб... Буларнинг барчаси аниқ бир лаҳзага боғлиқ ва биз футболчиларнинг фазилатларини биламиз: Осимхен ортдан бошлайдиган ҳужумлари ва жисмоний ҳолати билан ўйинда тенгсиз, Лаутаро жамоанинг етакчиси сифатида тобора ривожланиб бормоқда, Тюрамнинг охирги ўйинлардаги ҳаракатларидан келиб чиқсак, у ўз кучи ва турли хил ечимлари билан яхши таассурот қолдирди. Булардан ташқари, албатта, Кьеза ва Влахович бор - «Юве»тақдирини белгилайдиган ғайриоддий истиқболга эга ёш йигитлар!

- «Бьянконери» руҳий жиҳатдан янада эркинроқ ўйнай бошлагандек кўринмоқда: эҳтимол, бунга ўтган мавсумдаги суд хаосининг тугаши таъсир қилгандир?

- Албатта. Ўтган мавсумда содир бўлган воқеалар жамоага катта таъсир кўрсатди. Бу эса клубда ноаниқлик ва катта ўзгаришларни келтириб чиқарди. Макс жамоани сақлаб қолиш учун жуда яхши иш қилди, чунки у ҳужумда барча юк икки йигитнинг елкасига тушганини тушунди. Ҳозирда жамоада ғайрат пайдо бўлганлиги жамоанинг ихчамлиги ва унда шерикларига қўл силкитадиган ўйинчилар йўқлиги билан боғлиқ. Ҳа, эҳтимол «Интер»да бундан ҳам кўпроқ нарса бордир, лекин Аллегри айтганидек, биз барча хулосаларни декабрдан кейин қиламиз. Агар Душан ва Феде ҳар доим соғ­лом бўлишса...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:31, 11.10.2023.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.