"Барселона" "Палмейрас"нинг 17 ёшли футболчиси Луис Гилерьме учун пойгада қатнашмасликка қарор қилди.
А Серияда "Палмейрас"нинг асосий таркибида 15 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ҳужумкор ярим ҳимоячи Европанинг топ клублари скаутлари эътиборини тортди.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Барселона" Гилерьмега даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетган. Вундеркиндга "Реал" ва "Бавария", шунингдек, Англиянинг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари Луис Гилерьменинг трансфер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.