Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Харри Кейн яқин орада Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини айтди.
“Мен ҳар доим Англия терма жамоасида ўйнашдан фахрланганман ва мен учун нафақага чиқиш ҳақида ўйлаш жуда қийин. Мен ҳар доим олдинга интиладиган ва мумкин бўлган чегараларни синаб кўрадиган одамман. Мен термага чақирилмай қолгунимча давом этаман ва кейин буни қабул қиламан. "Мен Англия терма жамоаси сафида ўйнашнинг ҳар бир дақиқасидан завқ оламан ва бу тез орада тугашини истамайман", - дея Кейннинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Футболчи фаолиятининг ярмини босиб ўтганини таъкидлади.
“30 ёшга кирганингизда, одамлар буни охири деб ўйлай бошлайдилар. Лекин мен бунга шундай қарайман: эндигина фаолиятимнинг иккинчи ярмига қадам қўйяпман. Мен охирги 9-10 йилни энг юқори даражада ўтказдим. Умид қиламанки, яна саккиз ёки тўққиз йил худди шу даражада ўйнайман”, — дея қўшимча қилди у.
Кейн шу ёзда "Тоттенхэм"дан "Бавария"га ўтган эди. Битим суммаси 100 миллион еврони ташкил этди. 30 ёшли футболчи Бундеслигада 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.