Испаниялик ярим ҳимоячи Габриэль Вейга Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши ҳақида гапирди. Ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоячи «Ал-Аҳли» клуби билан шартнома имзолади.
«Мен бу ерга фақат пул учун келганим йўқ. Бу менинг карьерамни ривожлантириш учун энг яхши вариант.
Мен жаҳон даражасидаги кўплаб юлдузлар тўпланган лигада ўсаман. Бу қарорни танлаганимдан хурсандман ва фахрланаман. Икки йил олдин бу ерда ўйнашимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Энди мен бахтлиман», - дея футболчининг сўзларини ижтимоий тармоқларда келтирган инсайдер Фабрицио Романо.