«ПСЖ» ўзининг ММА лойиҳасини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Le Parisien.
Манбага кўра, россиялик Хабиб Нурмагомедов ушбу лойиҳанинг номинал раҳбари бўлиши мумкин.
Бу ғояни клубнинг дзюдо бўйича мураббийи Жамел Боурас илгари сурмоқда, хабарларга кўра, у «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфийни бу йўналишга ундамоқда.
Шунингдек, келишувга ўз компанияси орқали Нурмагомедов, Камару Усмон, Жастин Гетжи ва Генри Сехудога масъул бўлган Али Абдел-Азиз ҳам алоқадор бўлиши мумкинлиги хабар қилинган. Хабар қилинишича, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида музокаралар жадаллашган.
Франция клубида аллақачон футбол, гандбол ва дзюдо бўйича жамоалар мавжуд бўлиб, энди бу спорт фаолиятини янада кенгайтирмоқчи.
2020 йилнинг октябрь ойида 35 ёшли Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпиони сифатида фаолиятини якунлади. Россиялик спортчи 29 та ғалаба билан спортни мағлубиятсиз якунлади.