Туркия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаб турган италиялик мутахассис Винченцо Монтелла Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасидаги Хорватияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.Турклар 1:0 ҳисобдаги минимал ғалабани тантана қилишди.
"Бу мен учун яхши бошланиш. Футболчиларим бор кучларини бериб, майдонда бор кучларини сарфлашди. Йигитларни бу натижа билан табрикламоқчиман", - деди Монтелла УЕФА матбуот хизматига.
Туркия 13 очко жамғариб, D гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.